Нотаниш саховатпеша
Ўғлимнинг касалига ташхис қўйган шифокор қўлимга дорилар рўйхати ёзилган қоғониз тутқазди. Дорихонага чопдим. Сотувчи йигит ҳисоб-китоб қилиб, жами пулини айтди. Боримни олиб санадим, 216 минг сўм етмади.
– Хижолат бўлманг, – деди йигит. – Эртами, индин ташлаб кетарсиз. Худо ўғлингизга шифо берсин.
Эртаси куни қарзимни тўлаш учун бордим. Кечаги йигит киришим билан кулимсираб деди:
– Сизга хушхабарим бор.
Ҳайрон бўлдим:
– Қанақа хушхабар?
– Биздан қарздор эмассиз. Аксинча, 284 минг ҳақингиз бор.
Нима дейишни билмай турганимни кўриб изоҳ берди: “Кеча бир киши келиб 500 минг сўм пул берди. Бирон муҳтож беморга дори-дармон учун тўлаб юборишимни сўради. Мен сизга раво кўрдим”.
Унинг кимлигини, ҳеч бўлмаса, исмини билишга қизиқдим. Йигит айтмади.
– Яқинда китобим нашрдан чиқди, ўша одамга дастхат ёзиб, совға қилмоқчийдим – дедим.
– Менга ташлаб кетинг, албатта етказаман, – деди йигит.
Дорихонадан чиқар эканман, меҳрибон Раббимга шукрлар айтдим, ўша жўмард кишининг, инсофли сотувчи йигитнинг ҳақига чин дилдан дуо қилдим.
Сайдулло Ортиқов
Андижон тумани Харабек қишлоғи