Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Ҳеч кимга озор етмасин

Чоп этилди Iyul 30, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Ҳеч кимга озор етмасинda fikr bildirishni o'chirish

Суфён ибн Увайна раҳматуллоҳи алайҳнинг олдига бир одам келиб, мусулмонларни ғийбат қила бошлади.

Суфён раҳматуллоҳи алайҳ ундан:

– Сен ғарбда румлик ёки шарқда ҳиндистонлик кофирларга қарши жиҳод қилдингми? –  деб сўрадилар.

У:

– Йўқ, – деди.

Суфён ҳазратлари:

– Буни қара, шарқу ғарбда барча кофирларга сендан хатар етмаяпти. Шундай экан, ғийбатингни йиғиштир ва мусулмонлар ҳам сендан эмин бўлсинлар! – дедилар.