Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Раҳмати ёғилсин!

Чоп этилди Iyul 31, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Раҳмати ёғилсин!da fikr bildirishni o'chirish

Зайнулобиддин раҳматуллоҳи алайҳни бир киши қаттиқ ҳақорат қилди. Унинг гапи тугагунича сабр қилиб турган Зайнулобиддин ҳазратлари ниҳоят тилга кириб:

– Эй биродарим, агар сенинг айтганларинг тўғри бўлса,  Аллоҳ таоло мени афу этсин, Агар айтганларинг туҳмат бўлса, Аллоҳ таоло сени афу этсин, саломи, раҳмати, мағфирати, баракоти бошингга ёғилсин, – дедилар.