Мақолалар

Ғофилнинг ўқиган жанозаси

Чоп этилди Iyul 31, 2019 Ғофилнинг ўқиган жанозасиda fikr bildirishni o'chirish

Нажмиддин Кубро ҳазратлари муридлари билан бирга солиҳ бир зотнинг жанозасига бордилар. Маҳалла имоми одамларни жаноза намозини ўқишга таклиф қилганда Нажмиддин Кубро ҳазратлари табассум қилдилар. Муридлари муршидининг шундай чоқда табассум қилганларидан таажжубланиб, бунинг ҳикматини сўрадилар. Ҳазрат дастлаб нега жилмайганини айтишни истамадилар. Муридлари ҳоли-жонига қўймаганларидан сўнг:

– Имомнинг қалби ғофил, майитнинг қалби эса уйғоқ. Ғофил кишининг қалбан тирик бўлган кишига жаноза намози ўқиши кулгимни қистади, – дедилар.