Мақолалар

Саҳар чоғи мағфират сўранг

Чоп этилди Iyul 31, 2019 Саҳар чоғи мағфират сўрангda fikr bildirishni o'chirish

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: Аллоҳга қасам, мен бир кунда Парвардигорга етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, тавба қиламан”, деб айтганларини эшитдим» (Имом Бухорий ривояти).

Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ “Умдатул қорий шарҳи Cаҳиҳил Бухорий ” асарида айтади: “Ҳадиснинг мазмунига кўра Набий алай ҳиссалом гуноҳлари кечирилган бўлса-да, бир кунда етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, тавба қилганлар. Бу уммат учун таълимдир”.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ким ҳар доим истиғфор айтиб юрса, Аллоҳ таоло унга турли тангликдан чиқиш ва ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш йўлини кўрсатади ва ўйламаган томонидан ризқлантиради”» (Ибн Можа, Абу Довуд ривоятлари).

Саълабий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ҳузурига одамлар келиб, бири қурғоқчилик, кейингиси фақирлик, бошқаси бепуштлик, яна бири боғдаги ҳосилсизликдан шикоят қилди.

У зот розияллоҳу анҳу барча сўровчиларга истиғфор айтишни маслаҳат берди. Шунда ўтирганлардан бири Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан одамларнинг турли ташвишига бир хил муолажани таклиф этгани боисини сўраганида, бу жавобни берди: «Мен буни ўзимча гапирмадим. Балки Аллоҳ таолонинг Нуҳ алайҳиссалом ҳақидаги айтганларидан ибратланиб айтдим: «Бас дедимки: “Раббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли зотдир. (Шунда, яъни истиғфор ай тсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдирур. Сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад берур ҳамда сизларга боғлар (барпо) қилур ва сизларга анҳорларни (ато) қилур”» (Нуҳ сураси, 10–12-оятлар).

Энг машҳур истиғфор калимаси “Саййидул истиғфор”дир. Қисқа, айтилиши енгил истиғфор калимаси будир: “Ў зидан бошқа илоҳ бўлмаган, Тирик ва Қоим зот Аллоҳга истиғфор ай таман ва Унга тавба қиламан” (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: (Улар) сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоғларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди”( Оли Имрон сураси, 17-оят). Шу ояти карима мазмунидан келиб чиқиб, уламоларимиз кўпроқ саҳар вақтида истиғфор айтишга тарғиб этишган. Ўтган улуғларимиз ҳам тунлари ибодат қилиб, саҳар вақтида дуо ва истиғфор билан машғул бўлишган. Чунки саҳар вақтида ширин уй қудан бедор бўлишнинг ўзи катта жасорат ва фазилатдир.

Ҳар доим истиғфор ай тиб юришга одатланган инсон ҳар қандай қийинчиликни енга олади. Гуноҳлари кечирилиб, қалби ва нафси хотиржамликка эришади. Бало-офатлардан омонда бўлади. Мушкуллари ариб, моли ва ризқига барака киради.

Манбалар асосида Бадриддин САДРИДДИН ўғли тайёрлади.

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 6-сонидан