Дунё янгиликлари

Ўзбекистон Халқаро ислом санъати ва маданияти фестивалида иштирок этди

Чоп этилди Iyul 29, 2019 Ўзбекистон Халқаро ислом санъати ва маданияти фестивалида иштирок этдиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Ўзбекистон вакиллари Путражая шаҳрида 25-28 июль кунлари бўлиб ўтган «Ислом дунёси мусиқа ва вокалининг улуғворлиги» мавзуидаги Халқаро ислом санъати ва маданияти фестивалида (PIIACUF) қатнашдилар.

Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси маълумотига кўра, фестиваль 2013 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Табдирда доимий равишда «Ҳунарманд» уюшмаси ўзбек халқ амалий санъати намойиши билан қатнашиб келмоқда.

Фестивалда Малайзия, Индонезия, Қувайт, Эрон, Марокаш, Туркия, Бангладеш, Таиланд, Бруней ва Жанубий Корея каби давлатлар иштирок этишди.
Тадбир ташкилотчилари ва иштирокчиларига 2019 йилнинг 10−15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик фестивали ва ҳамда фестиваль доирасида «Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференцияси ўтказилиши ҳақида хабар берилди. Унда Малайзия ҳунармандчиликни ривожлантириш корпорацияси раҳбарияти ва олти нафар таниқли малайзиялик ҳунармандларнинг иштирок этишлари режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати