Мақолалар

Иброҳим алайҳиссаломга фарзанд башорати

Чоп этилди Iyul 31, 2019 Иброҳим алайҳиссаломга фарзанд башоратиda fikr bildirishni o'chirish

Фарзандсиз Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолога: “Менга солиҳ фарзанд ато эт!” деб дуо қилар эди. Шу пайт қуйидаги ояти каримада баён этилганидек, фаришталар келиб Иброҳим алайҳиссаломга фарзанд башоратини берди:

وَنَبِّئْهُمْ عَن ضَيْفِ إِبْراَهِيمَ. إِذْ دَخَلُواْ عَلَيْهِ فَقَالُواْ سَلامًا. قَالَ إِنَّا مِنكُمْ وَجِلُون. قَالُواْ لاَ تَوْجَلْ إِنَّا نُبَشِّرُكَ بِغُلامٍ عَلِيمٍ. قَالَ أَبَشَّرْتُمُونِي عَلَى أَن مَّسَّنِيَ الْكِبَرُ فَبِمَ تُبَشِّرُونَ. قَالُواْ بَشَّرْنَاكَ بِالْحَقِّ فَلاَ تَكُن مِّنَ الْقَانِطِينَ. قَالَ وَمَن يَقْنَطُ مِن رَّحْمَةِ رَبِّهِ إِلاَّ الضَّآلُّونَ.

«Яна уларга Иброҳимнинг меҳмон(лар)и ҳақида хабар беринг! Ўшанда улар унинг ҳузурига кириб: “Салом!” – дедилар. (Таомга қўл чўзишмагач) у: “Биз сизлардан қўрқмоқдамиз (кимсизлар ўзи?)” – деди. Улар дедилар: “Қўрқмагин! (Биз фаришталармиз) Биз сенга бир доно ўғил (яъни Исҳоқнинг)[1] хушхабарини етказурмиз”. У деди: “Менга кексалик етган пайтида (фарзанд кўришим ҳақида) хушхабар келтирдингизми? Энди менга (бу ёшимда) ниманинг ҳам хушхабарини берурсиз?” Улар айтдилар: “Биз сенга ростдан ҳам (фарзанд кўришинг) хушхабарини келтирдик. Бас, сен умидсизлардан бўлмагин!” У деди: “Парвардигорининг раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлурлар”» (Ҳижр сураси, 51–56-отлар).

[1] Қурбонликка Исмоил (алайҳиссалом) ёки Исҳоқ (алайҳиссалом) ётқизилгани тўғрисида ихтилоф бор. Ибн Масъуд, Али, Аббос, Умар, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Салом (розияллоҳу анҳум)лар ва Муқотил, Каъб, Масруқ, Суддий, Ато, Икрима, Қатода (раҳматуллоҳи алайҳим)лар ва аҳли китоблар Исҳоқ эди, дейдилар. Абу Бакр, Ибн Аббос, Ибн Умар (розияллоҳу анҳум)лар, Ҳасан, Саид, Шаъбий, Мужоҳид (раҳматуллоҳи алайҳим)лар Исмоил (алайҳиссалом) эди, деганлар. Исмоил (алайҳиссалом) экани оят ва ҳадисларга кўра, аниқроқдир.

 

 

 

 

 

Толибжон НИЗОМнинг “Қурбонлик рисоласи”дан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 6000 сўм