Мақолалар

Бир челак сув дарё бўлиб оқди

Чоп этилди Avgust 2, 2019 Бир челак сув дарё бўлиб оқдиda fikr bildirishni o'chirish

Баро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

“Сафарда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга эдик. Озгина суви бўлган қудуқ олдида тўхтадик. Идишни ҳовучлаб тўлдириш мақсадида қудуқ тубига олти киши навбат билан тушдик. Мен уларнинг олтинчиси эдим.

Бизга челак туширилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қудуқ бошида қолдилар. Биз челакни ярми ёки учдан икки қисмигача сув билан тўлдирдик ва юқорига, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га узатиб юбордик.

Мен томоғимни ҳўллаб олиш учун сув идишимга яқинлашдим, аммо унда сув йўқ экан. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бояги идишга қўлларини ботирдилар ва Аллоҳ хоҳлаган нарсаларни айтиб, идишни бизга қайтардилар.

Мен челакдан сувнинг дарё бўлиб оқаётганини ва қудуқ ичидаги охирги киши эса чўкиб кетишдан қўрқиб, кийимини ечиб тортиб олишлари учун юқорига узатаётганини кўрдим” (Имом Ибн Касир ва Имом Аҳмад ривояти. Бу, Ҳудайбиядагидан бошқа қиссадир).

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм