Мақолалар

Пичоқнинг ўтмас бўлиб қолиши

Чоп этилди Iyul 31, 2019 Пичоқнинг ўтмас бўлиб қолишиda fikr bildirishni o'chirish

Иброҳим алайҳиссалом пичоқни Исмоил алайҳиссаломнинг бўғзига тиради. Бироқ пичоқ кесмади. Шу пайт Исмоил алайҳиссалом: “Эй отажон, мен сизнинг жигарингизман. Фарзанд муҳаббати туфайли мени сўйишга кучингиз етмади”, деди. Иброҳим алайҳиссалом ғазабланиб, пичоқни ёнидаги харсангга урган эди, харсанг иккига бўлиниб кетди. Шунда: “Эй пичоқ, нега тошни кесасан-у, аммо этни кесмайсан?” деди. Пичоқ Аллоҳ таолонинг қудрати ила тилга кириб: “Эй Иброҳим, сен кес дейсан. Аммо Аллоҳ таоло кесма, деяпти. Қайси бирингизга итоат қилай?” деди.

وَنَادَيْنَاهُ أَنْ يَا إِبْرَاهِيمُ قَدْ صَدَّقْتَ الرُّؤْيَا إِنَّا كَذَلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ

إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْبَلَاء الْمُبِينُ وَفَدَيْنَاهُ بِذِبْحٍ عَظِيمٍ

«…унга Биз нидо қилдик: “Эй Иброҳим! Дарҳақиқат, сен тушни тасдиқ этдинг. Албатта, Биз эзгу иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз”. Албатта, бу (қурбонликка буюришим) айни синовдир. Биз (Исмоилнинг) ўрнига катта бир (қўчқор) сўйишни бадал қилиб бердик» (Соффот сураси, 103–107-отлар).

Иброҳим ва Исмоил (алайҳимассалом) имтиҳондан муваффақиятли ўтишди. Одам алайҳиссаломнинг ўғли Ҳобил сўйган қўчқордек жонивор жаннатдан қурбонлик учун жўнатилиб, Исмоил алайҳиссалом ўрнига сўйилди.

 

 

 

 

 

Толибжон НИЗОМнинг “Қурбонлик рисоласи”дан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 6000 сўм