Мақолалар

Ташриқ такбирлари

Чоп этилди Avgust 1, 2019 Ташриқ такбирлариda fikr bildirishni o'chirish

Жаброил алайҳиссалом Исмоил алайҳиссаломнинг бўғзига пичоқ ботмаганини кўриб Аллоҳ таолога: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар” дея такбир айтди. Иброҳим алайҳиссалом эса “Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” деди. Исмоил алайҳиссалом “Аллоҳу акбар валиллаҳил ҳамд” дея ҳамду сано айтди. Шундан буён бизга ташриқ такбири айтиш вожиб бўлди.

Ҳар йили Арафа куни бомдод намозидан бошлаб байрамнинг тўртинчи куни аср намозигача ҳар фарз намози ортидан ташриқ такбири айтилади. Илк такбирлар фаришта Жаброил алайҳиссалом ҳамда Иброҳим ва Исмоил (алайҳимассалом)ларнинг муборак оғизларидан янгради.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлганларидан сўнг Жаброил алайҳиссалом у зотга ушбу ташриқ такбирини етказди.

Ташриқ такбирлари айтиш намозга мукаллаф ҳар бир мўмин-мусулмон учун вожибдир. Бу борада барча – эркагу аёл, мусофир, муқим, қишлоқда ёки шаҳарда яшовчи, жамоат билан ёхуд якка ҳолда намоз ўқувчи мусулмон тенгдир. Яъни, ташриқ такбирини айтиш барчага вожиб.

Қурбонлик қилган ёки қилмаган мусулмон киши 23 вақт фарз намози ортидан ташриқ такбирларини айтади.

Фарз намозини тугатиши биланоқ ташриқ такбири айтилади. Мабодо, ташриқ такбирлари унутилса, эсга тушиши билан, масжиддан чиқмасдан, одамлар билан гаплашмасдан аввал айтилади (“Неъматул Ислам”).

 

 

 

 

 

Толибжон НИЗОМнинг “Қурбонлик рисоласи”дан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 6000 сўм