Дунё янгиликлари

Саудия Арабистонида 72 ёшли аёл Қуръони карим ҳофизи бўлди

Чоп этилди Avgust 1, 2019 Саудия Арабистонида 72 ёшли аёл Қуръони карим ҳофизи бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Хайрия Ҳусайн Собир хоним Жидда шаҳрининг бу йилдаги энг ёши улуғ қорияси деб эълон қилинди, дея хабар бермоқда IQNA. Айтишларича, у Аллоҳнинг каломини ёдлашни бошлаганида катта қийинчиликларга дуч келган. Бироқ қисқа фурсат ичида Аллоҳнинг инояти билан бу йўлдаги барча мураккабликлар ниҳоясига етган.  Унга бу йўлда қория синглиси катта ёрдам берган. Хайрия Ҳусайн Собир хоним Жидда шаҳридаги Дорул Ҳуда Қуръон марказида икки йилда Қуръони Каримни бутунлай ёд олиб, махсус гувоҳнома олган. Маълум бўлишича, қория хоним ҳозирда Қуръони карим билимлари ва тафсири бўйича ўз малакасини оширишда давом этмоқда.

Islom.uz