Дунё янгиликлари

Туркиялик ярим ҳимоячи минглаб суриялик болаларга жарроҳлик амалиёти учун ёрдам бермоқчи

Чоп этилди Avgust 1, 2019 Туркиялик ярим ҳимоячи минглаб суриялик болаларга жарроҳлик амалиёти учун ёрдам бермоқчиda fikr bildirishni o'chirish

Лондоннинг «Арсенал» клуби футболчиси Месут Озил суриялик болаларга ёрдам бермоқчи. Бу ҳақда «Афғон» газетасига таяниб, iqna хабар беради.

Машҳур футболчи Месут Озил ўзининг Twitterдаги саҳифасида «Биз 1000 га яқин суриялик болаларнинг жарроҳлик амалиёти ҳаражатларини тўлаймиз», дея маълумот ёзиб қолдирган. Шунингдек, BigShoe хайрия ташкилоти билан биргаликда урушдан жабр кўрган суриялик болаларга озиқ-овқат етказиб беришга тайёр эканлигини билдириб ўтган.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, машҳур футболчи Месут Озил BigShoe хайрия ташкилотининг ҳомийларидан биридир. У Германия ва Швейцария шифокорлари кўмагида қаровчисини йўқотган ва урушдан жабр кўрган болаларга зарур бўлган ёрдамларни бериб келади.

Islom.uz