Слайдер

“Бобо Салим” жоме масжиди

Чоп этилди Avgust 1, 2019 “Бобо Салим” жоме масжидиda fikr bildirishni o'chirish

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани Чоршанби қўрғонида жойлашган масжидимиз 1860-1865 йилларда маҳаллий маърифатпар Ҳожи Бобо Салим бошчилигида қурилган. 1990-1991 йиллари ҳашар йўли билан қўшимча қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиб, жоме масжидга айлантирилди. Масжид 2011 йили яна таъмирланди, намозгоҳ айвон ҳудуди кенгайтирилди. Айни дамда жомеда бир пайтнинг ўзида минг нафар намозхон ибодат қила олади.

“Бобо Салим” жоме масжидига ёндош ҳудудда “Арслонбоб” қадамжоси бор. У Аҳмад Яссавийнинг устози Арслонбоб шарафига бунёд этилган.

Мухтор ЖАЛОЛОВ

Масжид имом-хатиби

«Ислом Нури» газетасининг 2019 йил, 13-сонидан