Мақолалар

Кавсар сураси

Чоп этилди Avgust 3, 2019 Кавсар сурасиda fikr bildirishni o'chirish

Қурбонлик қилиш молиявий ибодат бўлиб, Аллоҳ таолонинг розилиги учун адо этилади. Ҳанафий мазҳабида қурбонлик қилиш вожибдир. Чунончи, Кавсар сурасида:

بسم الله الرحمن الرحيم

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَر

«Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг!», дейилган.

Қўй, эчки, қорамол (сигир, ҳўкиз, қўтос) ва туя каби шаръий жиҳатдан қурбонлик қилишга рухсат этилган ҳайвонлардир. Қурбонлик сўйиш вақти Қурбон ҳайити кунларидир. Қурбонликдан мурод бу дунёда жонлиқ сўйиш, охиратда эса савобга эга бўлишдир. Қурбонликнинг сабаби вақти киришидир. Вақт такрорланиши билан қурбонлик сўйишнинг вожиблиги ҳам такрорланаверади (“Сунани Абу Довуд”, 10/453).

Кавсар сураси орқали Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга улкан хайрлар ва неъматлар башорати берилди. Бу неъматлар “кавсар” сўзидан маълум бўлиб, тафсир китобларида атрофлича баён этилган

Ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган амр барча умматга ҳам то қиёматгача тегишлидир. Бу ҳукмга кўра, қодир бўлган мўминларга Қурбон ҳайити кунлари қурбонлик сўйиш вожибдир.

 

 

 

 

 

Толибжон НИЗОМнинг “Қурбонлик рисоласи”дан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 6000 сўм