Дунё янгиликлари

Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити санаси маълум қилинди

Чоп этилди Avgust 2, 2019 Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити санаси маълум қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити намози 11 август куни ўқилиши белгиланмоқда.

Араб нашрларида хабар қилинишича, Саудиядаги Тумайр обсерваториясида Ислом қамарий календари сўнгги 30 кунлиги —  Зулҳижжа ойи кузатилган ва жума, 2 август куни Зулҳижжанинг биринчи куни этиб эълон қилинди.

Шунга мувофиқ, 10 август куни Ҳаж якуни ҳамда Арофат куни белгиланди. 11 август куни Қурбон ҳайит ибодати адо этилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудудида Қурбон ҳайити куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли кузатувларидан сўнг, Президент фармонига мувофиқ тасдиқланади. 2018 йили Қурбон ҳайитининг биринчи уч куни Ўзбекистонда миллий байрам сифатида кенг нишонланган.