Мақолалар

ИККИНЧИ ВАСИЯТ

Чоп этилди Avgust 5, 2019 ИККИНЧИ ВАСИЯТda fikr bildirishni o'chirish

عن سويد بن الحارث الأزدي قال: قدمت على رسول الله صلى الله عليه وسلم وأنا سابع سبعة من قومي فسلمنا على رسول الله صلى الله عليه وسلم فرد علينا فكلمناه فأعجبه كلامنا وقال: “ما أنتم؟” قلنا: “مؤمنون” قال: “لكل قول حقيقة فما حقيقة إيمانكم؟” قلنا: “خمس عشرة خصلة خمس أمرتنا بها وخمس أمرتنا بها رسلك وخمس تخلقنا بها في الجاهلية ونحن عليها إلى الآن إلا أن تنهانا يا رسول الله” قال: “وما الخمس التي أمرتكم بها؟” قلنا: “أمرتنا أن نؤمن بالله وملائكته وكتبه ورسوله والقدر خيره وشره” قال: “وما الخمس التي أمرتكم بها رسلي؟” قلنا: “أمرتنا رسلك أن نشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له وأنك عبده ورسوله ونقيم الصلاة المكتوبة ونؤدي الزكاة المفروضة ونصوم شهر رمضان ونحج البيت إن استطعنا إليه السبيل” قال: “وما الخصال التي تخلقتم بها في الجاهلية؟” قلنا: “الشكر عند الرخاء والصبر عند البلاء والصدق في مواطن اللقاء والرضاء بمر القضاء وترك الشماتة بالمصيبة إذا حلت بالأعداء” فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: “فقهاء أدباء كادوا أن يكونوا أنبياء من خصال ما أشرفها” وتبسم إلينا ثم قال: “أوصيكم بخمس خصال ليكمل الله لكم خصال الخير: لا تجمعوا ما لا تأكلون ولا تبنوا ما لا تسكنون ولا تنافسوا فيما غدا عنه تزولون واتقوا الله الذي إليه تحشرون وعليه تقدمون وارغبوا فيما إليه تصيرون وفيه تخلدون” (رواه الحاكم وأبو نعيم في “الحلية” والبيهقي في “الزهد” والخطيب في “التاريخ”)

Сувайд ибн Ҳорис Аздий ривоят қилади: «Мен қавмимдан етти кишининг ичида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бордим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салом бердик, алик олдилар. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан гаплашдик. Гапларимиз у зотни ажаблантирди ва биздан: “Сизлар кимсизлар?” деб сўрадилар. “Мўминлармиз”, дедик. “Ҳар бир гапнинг ҳақиқати бўлади, сизлар (гапингиз ва) имонингиз­нинг ҳақиқати нима?” деб сўрадилар. “Ўн беш хислат: бештасини бизга ўзингиз буюргансиз, бештасини элчилар орқали буюргансиз ва қолган бештасини биз ўзимиз жоҳилиятдан бери қилиб келамиз. Ё Расулуллоҳ, агар булардан қайтарсангиз, биз қайтамиз”, дедик. “Сизларга буюрганим беш хислат нима экан?” дедилар. “Бизни Аллоҳга, фаришталарига, (туширган) китобларига, (юборган) элчиларига ва тақдирнинг яхши, ёмонига имон келтиришга буюр­гансиз”, дедик. “Элчиларим орқали буюрган беш хислат нима экан?” дедилар. “Бизга элчиларингиз орқали ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги ва шубҳасиз, сиз Унинг бандаси ва элчиси эканингизга иқрор бўлиш, фарз намозларини барпо қилиш, закотни адо этиш, Рамазон рўзасини тутиш ва йўлга қодир бўлсак, ҳаж амалларини бажаришни буюргансиз”, дедик. “Жоҳилиятдан бери хулқ қилиб олган беш хислатингиз нима?” дедилар. “Хур­сандчиликда шукр, қийинчиликда сабр қилиш, (душман билан) тўқнашганда садоқатли бўлиш, қазо-қадар аччиқлигига розилик ва душманга мусибат етганда хурсанд бўлмаслик”, дедик. “(Сиз) олим ва фақиҳларсиз, бу улуғ хислатлар билан пайғамбарлик мақоми­га етишувингизга оз қолибди”, деб, бизга табассум қилдилар. Сўнг: “Аллоҳ сизларга яхшилик хислатларини мукаммал қилиши учун мен ҳам яна беш хислатни сизларга васият қиламан: (агар айтганингиз каби бўлсангиз,) емайдиган нарсаларингизни йиғ­манглар, ўзингиз яшамайдиган иморатларни қурманглар, эртага (ўлганингиздан кейин) айрилиб қоладиган нарсалар устида талашиб-тортишманглар, Унинг ҳузурига йиғиладиган ва Унгагина борадиганингиз Зот – Аллоҳдан қўрқинглар, унга қайтадиганингиз ва унда абадий қоладиганингиз (жаннат)га киришга интилинглар”, дедилар» (Ҳоким, Абу Нуъайм “Ҳиля”да, Байҳақий “Зуҳд”да, Хотиб “Тарих”да ривоят қилган).

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” (1-жилд) китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 34000 сўм