Мақолалар

Жаннат ва Жаҳаннам аҳллари бир-бирларини кўрадими?

Чоп этилди Avgust 6, 2019 Жаннат ва Жаҳаннам аҳллари бир-бирларини кўрадими?da fikr bildirishni o'chirish

Ас-Соффат сурасининг 51-, 57-оятларида Жаннат ва Жаҳаннам аҳлларининг айрим суҳбатларининг хабари келган:

قَالَ قَائِلٌ مِّنْهُمْ إِنِّي كَانَ لِي قَرِينٌ

51. Ичларидан бир сўзловчи: «Аниқки, менинг бир дўстим бор эди. (Аҳли жаннатлардан бирлари сўз бошлаб, ҳеч шубҳа йўқки, у дунёда менинг бир танишим бор эди.)

يَقُولُ أَئِنَّكَ لَمِنْ الْمُصَدِّقِينَ

52. У: «Сен ҳам тасдиқловчиларданмисан?!

أَئِذَا مِتْنَا وَكُنَّا تُرَاباً وَعِظَاماً أَئِنَّا لَمَدِينُونَ

53. Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак ҳам, албатта, жазоланадиганлардан бўлурмизми?!» дер эди.

قَالَ هَلْ أَنتُم مُّطَّلِعُونَ

54. Сизлар ҳам қараяпсизларми?» деди.

فَاطَّلَعَ فَرَآهُ فِي سَوَاء الْجَحِيمِ

55. Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди.

قَالَ تَاللَّهِ إِنْ كِدتَّ لَتُرْدِينِ

56. У: «Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан.

وَلَوْلَا نِعْمَةُ رَبِّي لَكُنتُ مِنَ الْمُحْضَرِينَ

57. Агар Роббимнинг неъмати бўлмаганида, мен ҳам (дўзахга) ҳозир қилинганлардан бўлур эдим.

Гувоҳи бўлганимиздек, Аллоҳ таоло Қуръони каримда Жаннат ва Дўзах аҳлларининг бир-бирини кўриб туришлари ҳамда уларнинг суҳбатлашишининг ҳам хабарини берган. Эҳтимол, уларнинг бир-бирларини кўриб туриши Жаннат аҳлларининг беқиёс неъматга етишганлари учун қалблари қувончга тўлиб Аллоҳ таолога шукронасини янада орттирар.  Азоб-уқубат ичидаги Дўзах аҳллари эса Жаннат аҳлининг нақадар роҳат-фароғатда юрганини кўриб, дунё ҳаётидаги қилмишлари учун пушаймонлиги янада кучаяр. Зеро, шу туйғунинг ўзи ҳам Дўзах азобларидан бир азоб эмасми!

Дамин ЖУМАҚУЛ таржима қилди