Дунё янгиликлари

Индонезия пойтахтини кўчириш режаси расман тасдиқланди

Чоп этилди Avgust 5, 2019 Индонезия пойтахтини кўчириш режаси расман тасдиқландиda fikr bildirishni o'chirish

 

Индонезия ҳукумати мамлакат пойтахтини Жакартадан Калимантан оролига кўчириш режасини расман тасдиқлади, дея хабар бермоқда The Star нашри.

Миллий ривожланишни режалаштириш вазири Бамбанг Брожонегоронинг айтишича, янги пойтахт Калиманта оролининг қайси провинциясида барпо этилиши ҳозирча номаълум.

Пойтахтни кўчириш лойиҳаси 32,3 миллиард долларга баҳоланди. Қурилиш ишларини 2021 йилда бошлаш режалаштирилган.

Индонезия президенти Жоко Видодо жорий йилнинг апрелида пойтахтни кўчиришни таклиф қилган ва бунга Жакартада инфратузилмаларнинг эскирганини сабаб қилиб кўрсатган эди.

azon.uz