Дунё янгиликлари

Ойликдан ойликкача қанча етмаяпти?

Чоп этилди Avgust 5, 2019 Ойликдан ойликкача қанча етмаяпти?da fikr bildirishni o'chirish

 

Россиянинг “Робот Займер” онлайн-кредитлаш сервиси томонидан ўтказилган тадқиқотда россияликларга ойлик иш ҳаққига етиб олгунга қадар қанча маблағ етмаётгани аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Натижага кўра, мамлакат аҳолисининг тўртдан уч қисми ойликдан ойликка етиб олишлари учун орада пулга эҳтиёж сезишларини билдирган.

“Россияликларнинг 38,4 фоизи оила бюджетини рисоладагидек ёпиб олиши учун қарийб 10 минг рублга эҳтиёж сезади”, – дейилади хабарда.

Қолаверса, 6,8 фоиз респондентга қўшимча 6-8 минг рубль, 8,4 фоизига эса 5 минг рубль, 10,2 фоизига 3-4 минг рубль, 11,4 фоизига 1-2 минг рубль керак бўлиши аниқланган.