Мақолалар

Уч кунда фош бўлган ёлғон

Чоп этилди Avgust 7, 2019 Уч кунда фош бўлган ёлғонda fikr bildirishni o'chirish

Тўрт талаба тўйга борди. Эртасига имтиҳонлари бор бўлишига қарамай, ўйин-кулгига берилиб кетишди. Ярим кечада уйга қайтиб келишди ва қотиб ухлашди. Тонгда туриб роса бош қотиришди ва ўзларича “бир йўл” топишди.

Дарсга юз-қўлларига мой суртилган ҳолда келишди. Кеча тўйдан қайтаётиб машинанинг баллони ёрилиб кетгани, тузатишга роса уринишгани, лекин имкони бўлмагани ва шу сабабли имтиҳонга тайёргарлик кўра олмаганларини айтишди. Устоз уларнинг узрларини қабул қилди. Имтиҳонга ҳозирлик кўриш учун яна уч кун муҳлат берди.

Учинчи куни талабалар пухта тайёрланиб келди. Устоз бу жуда муҳим имтиҳон экани, унда ҳеч қандай алоқа воситаси, китоб ёки қайдлардан фойдаланиш мумкин эмаслигини уқтирди. Ҳар бирига оқ қоғоз ва елимланган тест конвертини бериб, алоҳида-алоҳида хонага киргизди. Талабалар саволга бемалол жавоб берамиз, аъло баҳо нақд деб ўйлаганди. Бироқ конвертни очиб, ҳайрон қолишди. Унда ўша куни машинанинг қайси баллони ёрилиб кетгани сўралган эди. Табиийки, олдиндан келишиб олмаганлари учун ҳар ким ҳар хил жавоб берди. Ёлғонларининг умри уч кунга ҳам етмаган талабалар қўлга тушди ва имтиҳондан йиқилди.

 

Ориф Толиб таржимаси

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 13-сонидан