Янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди

Чоп этилди Avgust 6, 2019 Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирдиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 25 октябрь куни имзоланган туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим жорий йил 1 августидан кучга кирди.

Битимни имзолашда фуқароларни илм-фан, ижтимоий ривожланиш, маданият соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда табиат, диққатга сазовор жойлар, тарихий ёдгорликлар ва икки халқ маданий анъаналари билан таништириш учун сайёҳлик соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсад қилинган.

Ҳужжатга мувофиқ томонлар халқаро анжуманлар, форумлар, семинарлар, кўргазмалар, ОАВда нашрлар орқали «Буюк ипак йўли» ва бошқа шу каби қўшма сайёҳлик йўналишлари ва брендларини илгари суришга кўмаклашадилар.

Битимга кўра томонлар сайёҳлик соҳасидаги корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашади.