Дунё янгиликлари

Қайси давлат киберҳужумлар ёрдамида қарийб 2 миллиард АҚШ доллари ишлаб олди?

Чоп этилди Avgust 7, 2019 Қайси давлат киберҳужумлар ёрдамида қарийб 2 миллиард АҚШ доллари ишлаб олди?da fikr bildirishni o'chirish

 

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар ижроси мониторингини олиб борадиган экспертлик гуруҳи Пхеньян киберҳужумлар ёрдамида қарийб 2 млрд. доллар олгани ҳақида хабар берди. Мамлакат ушбу маблағлардан ядро қуроллари ва ракеталарини ишлаб чиқаришда фойдаланиши мумкинлиги тахмин этиляпти. Гуруҳ охирги олти ойга оид вазият ҳақидаги ҳисоботни тақдим этган.

Маърузада КХДР молия институтлари ва криптовалюталар айирбошлаш биржаларидан маблағ ўғирлаш учун янада мураккаб киберҳужумлар ташкил қилган.

Экспертларнинг фикрича, мазкур амалиёт Шимолий Кореянинг бош разведка бюроси томонидан олиб борилган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши вакиллари КХДР томонидан киберҳужумлар сони ошгани ҳақида гапирар экан, турли мамлакатлар ҳукуматлари халқаро молиявий фаолият масалаларида ўзаро ахборот алмашишлари муҳим эканлигини таъкидлаган.