Ўзбекистон янгиликлари

Ўн йилдан буён фарзанд кўришни орзу қилган оила биракайига уч эгизакли бўлди

Чоп этилди Avgust 7, 2019 Ўн йилдан буён фарзанд кўришни орзу қилган оила биракайига уч эгизакли бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Андижонлик Муяссархон Маматқулова вилоят скрининг марказида уч нафар эгизакни дунёга келтирди.

Балиқчи тумани, Олимбек маҳалласида яшовчи Жавлонбек ва Муяссархон Маматқуловлар оила қурганларига қарийб ўн йил бўлди. Ўтган ана шу йиллар давомида уларга фарзанд кўриш насиб этмади.

Кўп даволанишди, кимлардир уларга ажрашишни маслаҳат берди. Лекин бу икки ёш ҳар қандай гап-сўзларга қарамасдан оиласини барбод қилмади, фарзандли бўлиш умиди билан яшади.

Яратганнинг марҳамати билан улар бир йўла уч эгизакнинг ота-онасига айланди. Эгизакларга Фотима, Муҳаммадазиз ва Зуҳра деб исм қўйилди. Шифокорларнинг таъкидлашларича, она ва эгизакларнинг саломатлиги яхши.