Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Сақлаб қўйишгамас, эҳсон қилишга…

Чоп этилди Avgust 10, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Сақлаб қўйишгамас, эҳсон қилишга…da fikr bildirishni o'chirish

Бир шаҳзоданинг отасидан беҳаду ҳисоб молу мулк мерос қолди. Шаҳзода саховат қўлини очиб, мислсиз инъом-эҳсонлар билан лашкар ва фуқароларига совға-саломлар бера бошлади.

Бир куни шаҳзоданинг тадбирсиз, нодон ошналаридан бири унга насиҳатга киришиб, деди:

– Ўтган подшоҳлар бу мол-дунёни зўр уриниш ва ҳаракатлар билан қўлга киритиб, ёмон кунда ярар, деб тўплаганлар. Бундай сахийлигингни бас қил, чунки кўплаб ҳодисалар олдинда-ю, душманлар эса ортдадирлар. Муҳтожликка тушган маҳалингда ночор қолиш дуруст эмасдир.

Бу сўз шаҳзодага ёқмади, у юзини тескари ўгириб, насиҳатгўйни танбеҳлашга буюриб деди:

– Аллоҳ таоло бу молларни менга сақлаб қўйиш учун эмас, балки ўзим ейишим ва бошқаларга беришим учун бахш этгандир.