Дунё янгиликлари

Россия уламолар кенгаши Қурбон байрами кунини эълон қилди

Чоп этилди Avgust 8, 2019 Россия уламолар кенгаши Қурбон байрами кунини эълон қилдиda fikr bildirishni o'chirish

РФ Мусулмонлари диний бошқармаси ва РФ Муфтийлар кенгаши Россияда Қурбон байрамини нишонлаш кунини белгилади. Sputnik ахборот агентлиги хабарига кўра, ушбу байрам бутун дунёда бўлгани каби 11 август якшанба куни нишонланади.

«Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни ва Қурбон байрам 11 август куни кириб келади. Зулҳижжа ойининг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунлари, ат-Ташриқ кунлари, 12, 13, 14 август кунларига тўғри келади», дейилади ташкилотнинг сайтидаги хабарда.