Дунё янгиликлари

Туркияда имомларни хитой тилига ўқита бошлашди

Чоп этилди Avgust 8, 2019 Туркияда имомларни хитой тилига ўқита бошлашдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Туркиянинг имом-хатиблар учун мактабларида янги фан – хитой тили киритилади.
Авваллари ўқитиш дастурларига араб, инглиз, испан, рус ва немис тиллари киритилган эди.

islam.ru хабарига кўра, биринчи бўлиб хитой тилини ўқитишни жорий қилиш Истанбулнинг Қуйичекмача туманидаги имом-хатиблар мактабидан бошланади. Сентябрь ойидан бошлаб Конфуций институти кўмагида талабалар ушбу тилни ўзлаштиришни бошлашга киришадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати