Ўзбекистон янгиликлари

Уч эгизакнинг фақат биттасига бола пули тўланади. Қолган болаларга-чи?

Чоп этилди Avgust 8, 2019 Уч эгизакнинг фақат биттасига бола пули тўланади. Қолган болаларга-чи?da fikr bildirishni o'chirish

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан ўтказилган очиқ мулоқотда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди.

“Нега бир оилада 3 та эгизак туғилганда, уларнинг фақат биттасига бола пули тўланади? Қолган иккита боланинг ҳуқуқлари поймол қилинган ҳисобланмайдими?”, деган саволга Акмал Саидов жавоб берди:

– Мен сизнинг саволингизга тўла қўшиламан. Учала болага ҳам албатта бир хил миқдорда ижтимоий ёрдам пули тўланиши шарт. Шунингдек, мен бир масалада алоҳида тўхталишни истар эдим: сўнгги вақтда ижтимоий тармоқ ва аҳоли ўртасида кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган умумтаълим мактабларининг пуллик қилиниши ва шу каби масалаларнинг барчаси – асоссиз даъво. Конституциямизнинг 41-моддасида Ўзбекистонда умумтаълим мактаблари бепул эканлиги кўрсатилган. Асосий қонунни бузиш, унга қарши ишлаш асло мумкин эмас,– деди А.Саидов.

 

ЎзА