Мақолалар

Ҳақ

Чоп этилди Avgust 12, 2019 Ҳақda fikr bildirishni o'chirish

“Ҳақ” сўзи луғатда тўғри, чин, рост, ҳаққоний деган маъноларни англатади. Бирор ишҳа ракат қилиш учун қонун билан белгиланган, жамият тартибига тўғри келадиган эркинлик ёки имконият, ҳуқуқ ҳам “ҳақ”нинг яна бир маъносидир. Бу сўз ҳисса, улуш маъносида ҳам ишлатилади Шунингдек, “Ҳақ” Аллоҳ таолонинг исмларидан биридир.

Қуръони каримда “ҳақ” сўзи қуйидаги маъноларда келади:

Аллоҳ таолонинг исми сифатида: “Бунга (яна бир) сабаб Аллоҳнинг ўзигина Ҳақ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётган нарса (бут)лар эса айни ботил экани ҳамда Аллоҳнинг ўзигина Алий (энг олий ) ва Кабир (буюк зот) эканидир” (Ҳаж сураси, 62-оят);

Ҳақиқий маъносида: “Сўнгра (улар) ҳақиқий эгалари – Аллоҳ (ҳузури)га қайтарилурлар” (Анъом сураси, 62-оят).

Ҳикмат маъносида: “У Қуёшни зиё (таратувчи) ва Ойни нур (сочувчи) этган ҳамда йилларнинг ададини ва (вақт ва замонга доир) ҳисобни билишларингиз учун уни (Ой ни) манзилларга (бўлиб) ўлчаб қўйган зотдир. Буни Аллоҳ фақат ҳақ (ҳикмат) билангина яратди” (Юнус сураси, 5-оят).

Истилоҳда: Ҳақ – воқеликка мос келувчи ҳукм. Аллоҳ таоло инсонларни яратиб, улар учун ҳақларни жорий қилган. Ушбу ҳақларга риоя этилиши лозим. Бу ҳақларга тажовуз қилганларга жазо тай ин этилган.

Исломда ҳақ икки турга бўлинади:

  • Аллоҳнинг ҳақи;
  • бандалар ҳақи.

Аллоҳнинг ҳақини Тафтазоний “Бутун оламга манфаатли бўлган иш”, деб таърифлаган. Бунга имон келтириш, намоз ўқиш кабилар киради. Бу тўғрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳақи Унга ибодат қилишлари ва Унга ҳеч нарсани шерик келтирмасликларидир”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Банданинг ҳақи эса, фақат унинг ў зига тегишли бўлган манфаатдир. Бунга қарзлар, мерос кабилар мисол бўлади. Шариатда ҳам “ҳақ” тушунчаси бир қанча маъноларда ишлатилади:

Аллоҳ таоло бажаришни мажбурий қилган фарз. Масалан, закот фақирларнинг ҳақи. Аллоҳ таоло уни бойлар зиммасига мажбурий қилган.

“Дарҳақиқат, инсон бетоқат қилиб яратилгандир. Қачонки унга ёмонлик (камбағаллик ёки мусибат) етса, у ўта бардошсизлик қилувчидир. Қачонки унга яхшилик (бой лик, саломатлик) етса, у ўта ман этувчи (бахил)дир. Фақат намозхонлар бундан мустасно бўлган ҳолларида намозларида мунтазам (давоматли), (топган) мол-мулкларидан (ажратилган) маълум ҳақ борки, у тиланчи ва маҳрум кишилар учундир” (Маориж сураси, 19–25-оятлар).
Тайин этилган ҳуқуқлар. Масалан, талоқ қилинган аёлнинг нафақа ҳақи, ворисларнинг мерос ҳақи, кишининг ўз мол-мулкини тасарруф этиш ҳақи – далиллар билан исботланган ҳақиқат. “Бунга сабаб – кофир бўлганларнинг ноҳақ (йўл)га эргашганлари, имон келтирганларининг эса Парвардигорлари (то мони)дан бўлмиш ҳақ (Қуръон йўли)га эргашганларидир. (Муҳаммад сураси, 3-оят).
Исломда асосий ҳуқуқлар ва эркинликлар диннинг бир қисми ҳисобланади. Ҳеч кимнинг уларни тўла ёки қисман чеклашга ҳақи йўқ. Ушбу ҳуқуқларни таъмин лаш Исломда ибодат ҳисобланиб, уларга эътиборсиз бўлган ёки тажовуз қилган одам бу дунёда ҳам, охиратда ҳам жазоланади. Исломда имон ва тарбия ҳуқуқларни ҳурмат қилишнинг асосидир. Давлат ва жамият ҳуқуқларга риоя этилишини таъминлаши шарт.

Жамшид ШОДИЕВ тайёрлади.

“Ҳидоят”журналининг 2019 йил, 6-сонидан