Мақолалар

Овқатланиш одоби

Чоп этилди Avgust 13, 2019 Овқатланиш одобиda fikr bildirishni o'chirish

Овқатланиш одобларини ҳар бир мураббий фарзандига жуда кичкиналигидан ўргатиб бориши шартдир.

Таомланишдан олдин ва кейин қўлни ювиш

رَوَى أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ عَنْ سَلْمَانَ الْفَارْسِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “ بَرَكَةُ الطَّعَامِ الْوُضُوءُ قَبْلَهُ وَالْوُضُوءُ بَعْدَهُ

Абу Довуд ва Имом Термизий Салмон Форсийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Таомнинг баракаси таомланишдан олдин ва кейин қўлни ювишдадир”, дедилар.

Ибн Можа ва Байҳақий Анасдан (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким яхшилигини Аллоҳ зиёда қилишини истаса, таом тайёр бўлганида ва охирида қўлини ювсин”, деганларини ривоят қилишган.

Бу одатнинг фойдали томонлари кўп. Масалан, таомланишга қадар қўл билан турли нарса-буюмларни ушлаш ва хатти-ҳаракат натижасида қўлга турли чанг-ғубор ҳамда зарарли микроблар ўрнашган бўлиши мумкин. Қўлни ювиш орқали улардан тозаланади, бу саломатлик учун жуда муҳимдир.

Таомдан олдин тасмия – “Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим” дейиш ва сўнг ҳамд – “Алҳамдулиллаҳ” дейиш суннатдир.

رَوَى أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَذْكُرِ اسْمَ اللهِ تَعَالَى  فَإِنْ نَسِيَ أَنْ يُذْكَرَ اسْمَ اللهِ تَعَالَى فِي أَوَّلِهِ فَلْيَقُلْ بِاسْمِ اللهِ أَوَّلَهُ  وَآخِرَهُ

Абу Довуд ва Термизий Ойшадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади:  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Кимки таомланса, Аллоҳнинг исмини зикр қил­син. Агар овқатланиш олдидан Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутса, “Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу” десин», дедилар.

رَوَى الْإِمَامُ أَحْمَدُ وَغَيْرُهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا أَكَلَ وَ شَرِبَ قَالَ: الْحَمْدُ لِلهِ الَّذِي أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا وَجَعَلَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ

Имом Аҳмад ва баъзи муҳаддислар бундай ривоят қилади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таомланганда ва чанқоқ қондирганларида “Бизни таомлантирган, ризқлантирган ва мусулмон қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, дердилар.

 

Таомни айбламаслик

رَوَى الشَّيْخَانُ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَا عَابَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ طَعَامًا قَطُّ: إِنِ اشْتَهَاهُ أَكَلَهُ وَإِنْ كَرِهَهُ تَرَكَهُ

Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таомни айбламасдилар, агар иштаҳалари тортса, ердилар, кўнгиллари тусамаса, тарк қилар эдилар”.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 24000 сўм