Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Обид пулни олмайди, пулни олган обид бўлмайди

Чоп этилди Avgust 13, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Обид пулни олмайди, пулни олган обид бўлмайдиda fikr bildirishni o'chirish

Бир подшоҳнинг бошига мушкул иш тушди. У: «Агарда шу иш кўнглимдагидай анжом топса, обидларга бунча дирҳам (пул) бераман», деб аҳд қилди. Орзуси ушалиб, кўнгли хотиржам бўлгач, аҳдини амалга оширмоқчи бўлди. Узининг яқин қулларидан бирига бир ҳамён пул бериб, обидларга улашишни тайинлади.

Қул оқил ва ҳушёр эди, кун бўйи шаҳарни кезиб, қош қорайганда подшоҳнинг ҳузурига қайтди, ҳамённи ўпиб подшоҳнинг олдига қўйиб деди:

– Қанча ахтармайин бирорта ҳам обидни топа олмадим,

Подшоҳ деди:

– Бу қандай гап ўзи, билишимча, мамлакатда тўрт юз нафар шайх-обид бор.

Қул деди:

– Эй подшоҳи олам, обид бўлган одам пулни олмайди, пулни олган одам эса, обид бўлолмайди. Подшоҳ кулиб юборди-да, суҳбатдошларига деди: «Художўйларни қанчалик севсам, эҳтиром этсам-у бу беорга қарши қанча адоват сақласам-да, эътироф этишга мажбурманки, унинг (яъни қулнинг) гапи ҳақ».