Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Ҳар ким ўзининг меросини олди

Чоп этилди Avgust 14, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Ҳар ким ўзининг меросини олдиda fikr bildirishni o'chirish

Мисрда икки амирзода бор эди. Улардан бири илм ўрганиш билан, иккинчиси эса, мол-дунё тўплаш билан шугулланди. Оқибатда, бири ўз асрининг бемисл олими, иккинчиси эса, Миср подшоҳи бўлди. Шундан кейин давлатманд амирзода олим амирзодага таҳқир назари билан боқиб деди:

– Мен салтанатга эга бўлдиму, сен ҳамон хор-зор бўлиб юрибсан.

Шунда олим амирзода деди:

– Эй биродар, мен парвардигорга кўпроқ шукур айтмоғим керак, зероки, мен пайғамбарлар меросига эга бўлдим, яъни илм-фанни эгалладим, сен бўлсанг, Фиръавн ҳамда Ҳомоннинг меросига эга бўлдинг, яъни Миср мамлакатига подшоҳ бўлдинг.