Google қидирув тизимининг ишида глобал узилишлар кузатилди
Бутун дунё бўйлаб Google қидирув тизимида узилишлар кузатилди. Бу ҳақда турли сайтлар ишлашидаги муаммоларни кузатиб борувчи DownDetector ресурси маълумотига таяниб, Tengrinews хабар берди.
Таъкидланишича, узилишлар 11 август куни АҚШ Шарқий қирғоқларидаги вақт бўйича 17:33 да (Тошкент вақти билан 02:33) кузатилган.
Қидирув тизимидаги муаммолардан асосан АҚШ, Россия ва Европа давлатларида истиқомат қилувчи фойдаланувчилар шикоят қилган.
Google — дунёдаги энг йирик қидирув тизими. Корпорация таркибига Гмаил почта сервиси, YouTube видеохостинги, Google харитаси, Google Талк, Google+ ижтимоий тармоғи, шунингдек, Google Chrome браузери, GooglePlay дўкони ҳамда Adword ва Adsense каби реклама платформалари киради.