Янгиликлар

Бир кунда 12 млрд. тонна муз эриб кетди

Чоп этилди Avgust 12, 2019 Бир кунда 12 млрд. тонна муз эриб кетдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Ўтган ҳафта Гренляндия бир кунда 12,5 млрд. тонна муз йўқотгани маълум бўлди. Иқлимшунос Мартин Стендаль Гренландия муз қалқонининг 60 фоиз юзаси 1 мм. чуқурликкача эриганини тасдиқлайди. Бу ҳақда Smithsonian журнали хабар берди.

Қор ва муз ҳақидаги маълумотлар миллий маркази мутахассислари бундай тез эриш жараёни 1950 йилдан буён илк бор кузатилаётганини қайд этишди. Ўшанда муз массасининг йўқолиб боришини кузатиш бошланган эди.

Уларнинг айтишича, жорий йил бошидан бери 248 млрд. тонна муз эриб кетган. Бу 2012 йилга рекордга яқин. Ўшанда 250 млрд. тонна, яъни муз қопламасининг 97 фоиз юзаси буғланиб кетганди.

Европада кузатилган жазирама муз эришига сабаб бўлгани айтиляпти. Сабаби шу туфайли Гренландияда ҳам ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичдан 15-20 даражага кўтарилиб кетган. Жорий йилда ушбу ҳудуддаги Summit Station тадқиқот станцияси томонидан ҳам юқори , ҳам давомий ҳарорат аниқланган. Муз ва чучук сув йўқолиши жараёни кучаймоқда.