Дунё янгиликлари

Норвегия полицияси: “Масжидга ҳужум теракт ҳисобланиши мумкин”

Чоп этилди Avgust 12, 2019 Норвегия полицияси: “Масжидга ҳужум теракт ҳисобланиши мумкин”da fikr bildirishni o'chirish

 

Шанба куни Норвегия пойтахти Осло яқинидаги Берум мавзесида жойлашган “Ал-Нур” масжидига қуролли ҳужум уюштирилди.

“Евроньюс”нинг хабар беришича, полиция мазкур ҳодисани терактга уриниш сифатида ўрганмоқда. Ҳужумни ёнида бир нечта қурол бўлган 20 ёшли эркак содир этган: у масжидга кириб ўқ уза бошлаган. Бунинг оқибатида ўша пайтда масжидда бўлган уч кишидан бири – 75 ёшли эркак яраланган. Полиция келгунга қадар масжиддагилар ҳужумчини қуролсизлантиришга муваффақ бўлган.

“Бир неча йилдан бери махфий полиция мамлакат учун энг катта хавфни мусулмонлар туғдираётганини айтиб келади. Лекин охирги икки йирик терактни мусулмон бўлмаганлар содир этди. Буларнинг бари болаларимизга салбий таъсир қиляпти. Бизни ҳар куни таъқиб этишади. Норвегия ҳукумати аниқ позицияни белгилаб оладиган вақт келди”, – дейди Ирфон Муштоқ исмли мусулмон.

Ҳодисадан бир неча соат кейин масжидга яқин уйлардан бирида 17 ёшли аёлнинг – ҳужумчининг ўгай синглисининг жасади топилди. Уни ҳужумчи ўлдиргани тахмин қилинмоқда.