Дунё янгиликлари

Янги Зеландия аҳолиси 10 мингдан ортиқ қуролларни ихтиёрий равишда топширди

Чоп этилди Avgust 13, 2019 Янги Зеландия аҳолиси 10 мингдан ортиқ қуролларни ихтиёрий равишда топширдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Янги Зеландияда 15 мартдаги терактлардан сўнг тақиқ остида бўлган қуролларни сотиб олиш учун ҳукумат дастури давомида Янги Зеландия аҳолиси 10 мингдан ортиқ қуролларни топширди. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда CNN телеканали маълум қилган.

Унда айтилишича, дастурнинг биринчи ойида Янги Зеландия полицияси айрим автомат қуроллар, ҳужум милтиқлари ва унга тегишли бўлган ўқ-дориларни йиғиш учун 90 дан ортиқ оммавий тадбирлар ўтказган. Шу вақт ичида 7 мингдан ортиқ қурол эгалари 10 200 дона қуролни топширган бўлиб, уларнинг тури ва ҳолатидан келиб чиқиб компенсация олган.

Шунингдек, яна 1 200 дан ортиқ одам ноқонуний равишда қўлга киритилган қуролларни полицияга топширгани айтилмоқда. Дастур шартларига кўра, бундай ҳолларда уларнинг эгаларига компенсация тўланмайди, лекин улар тақиқланган қурол сақлагани учун жавобгарликдан озод этилади. Қонунда бундай ҳаракатлар учун 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

Ҳукуматнинг қуролларни сотиб олиш дастури 12 июлда бошланган бўлиб, жорий йилнинг 20 декабригача давом этади. Уни амалга ошириш учун ҳукумат қарийб 129,9 миллион доллар сарфламоқчи.