Мақолалар

Ҳажар ул-Асвад сабаб мусулмон бўлган британиялик жосус

Чоп этилди Avgust 13, 2019 Ҳажар ул-Асвад сабаб мусулмон бўлган британиялик жосусda fikr bildirishni o'chirish

Британиялик жосус Ҳажар ул-Асвад туфайли мусулмон бўлган эди. Жосуснинг тарихи қандай бўлган, уни Ҳажар ул-Асвад билан нима боғлаган ва нима учун у Исломга кирган?

Динимизни ўрганган ғайридин шарқшунослар ҳам биладики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳажар ул-Асвад осмондан туширилгани, у жаннатдаги тошлардан бири эканининг хабарини берганлар. Бу ҳақда Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:

نَزَلَ الْحَجَرُ الأَسْوَدُ مِنَ الْجَنَّةِ وَهُوَ أَشَدُّ بَيَاضًا مِنَ اللَّبَنِ، فَسَوَّدَتْهُ خَطَايَا بَنِي آدَمَ

«Қора тош Жаннатдан туширилган, у тушган чоғида сутдан ҳам оппоқ эди, уни Одам авлодларининг гуноҳлари қорайтириб юборди», деб марҳамат қилинган.

Бу ҳақда британиялик шарқшунослар хабар топганларидан кейин Кембриж университетининг Қироллик географлар жамиятида ана шу ҳадиснинг қанчалик ростлигини исботлаш тўғрисида умид уйғонди ва Қора тошдан бир парча олиб келиш учун британия разведкасидан жосус юборишга қарор қилинди.  Бу билан улар арабларга Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Қора тош ҳақида айтган гапи (ҳадиси шарифлари) ёлғон (астағфируллоҳ) эканини исботлаб беришни мақсад қилган эдилар.

Ўша жосус ўзининг мамлакатида етти йил араб тилини ўрганади, Кейин Марокашга бориб уларнинг шевасини ўрганади. У ердан марокашлик зиёратчи қиёфасида Мисрга йўл олади.

Буларнинг ҳаммаси XIX юзйилликда рўй берган эди

Сўнгра у зиёратчилар билан Мисрдан Ҳижозга қараб йўлга тушаётган пароходга ўтиради.  Ўша кезларда зиёратчилар егуликларни ўзлари билан олиб кетишарди. Британиялик жосуснинг эса ҳеч нарсаси йўқ эди. Шунинг учун мисрлик зиёратчилар галма-галдан уни меҳмон қилиб борадилар.

Мусулмонларнинг танимаган одамига бунчалик ғамхўрлик қилиши жосусни ҳайратга солади. Иккинчи сафар у Мадинаи мунавварага бориб Масжид ул-Набавийни кўрганда таъсирланади. Муқаддас Каъбага борганда эса буткул ҳайрат оғушида қолади.

Бу ҳақда унинг ўзи: “Мени қалбимнинг туб-тубигача ҳайрат қамраб олди”, деб ёзган эди.

Бироқ британ жосусси Маккага махсус топшириқ билан келган эди. Бир замонлар қарматлар ҳам Ҳажар ул-Асвадни ўғирлашган ва уни ал-Ихсога олиб борган эдилар. Ўшанда Қора тош худди ёнғоққа ўхшаб ўн тўрт бўлакка ёрилган эди.

Каъба қўриқчиларининг эътиборсизлигидан фойдаланган айғочи ичкарига кириб олади. У вақтларда Каъба бугунгидек маҳкам ёпилмас ва диққат билан қўриқланмасди.  Зиёратчилар ҳам кўп эмас эди. Шу сабабли истаган киши Каъбага бемалол кира олар эди.

Жосус Қора тошдан бир парча кўчириб олишга муваффақ бўлди. Кейин у қўлидаги қимматбаҳо юки билан Жиддага боради ва Қора тош парчасини Британия элчихонасига топширади. Британиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси операциянинг муваффақиятли якунланганидан хурсанд бўлади.

Ажойиб илмий кашфиёт қилинган ҳисоблаб кечки зиёфат ҳам ташкил қилади. Бунинг сира ҳам ажабланарли жойи йўқ, негаки, ўшанда элчи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Қора тошнинг Осмондан тушгани ҳақида айтган ҳадисини инкор этувчи далил қўлимда нақд турибди деб ўйлаган эди.

Кейин эса жосус австралияликлар пароходига ўтириб Англияга етиб олади ва Қора тош парчасини зудлик билан Лондондаги Табиат тарихи музейига экспертга топширади. Таҳлиллар натижасида аён бўлдики, тош парчасидан ердаги элементлардан бирортаси топилмади, у ажойиб бир метеоритнинг кичик парчаси эди.

Бу натижа британиялик жосусни ҳайратга солди. Ана шу таҳлил натижаси ва ўзи сафарда гувоҳи бўлган воқеа-ҳодислар сабабли у ўзининг Исломга кирганини эълон қилди.  Кейинчалик у  ўзининг сафарда кўрган-кечирганларини тасвирлаб икки жилддан иборат “Макка ва Мадинага зиёрат ҳақида ҳикоя” деган китоб ёзди. 

Дамин ЖУМАҚУЛ таржима қилди.

Манба: islamstory.com