Янгиликлар

«Ҳаж-2019» ишчи гуруҳи раҳбари Подшоҳнинг қабул маросимида иштирок этди

Чоп этилди Avgust 14, 2019 «Ҳаж-2019» ишчи гуруҳи раҳбари Подшоҳнинг қабул маросимида иштирок этдиda fikr bildirishni o'chirish

 

2019 йил 12-август куни Қироллик саройида Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ҳурматли кишилар, Икки муқаддас масжид меҳмонлари, ҳукумат амалдорлари, делегация раҳбарлари ва зиёратчиларга хизмат кўрсатадиган идора раҳбарлари учун қабул маросимини ўтказди.
Мазкур тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси, «Ҳаж-2019» ишчи гуруҳи раҳбари Ж.Акрамов, Ўзбекистоннинг Саудиядаги элчиси У.Мақсудов ҳамда қирол меҳмони сифатида Н.Нодиров иштирок этди.
Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди.
Тадбирда Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд нутқ сўзлаб шундай деди:
– Худо Саудия Арабистони Подшоҳлигини Икки муқаддас масжидга ва Раҳмон меҳмонларига(ҳожилар) хизмат қилиш билан шарафлади, бу биз учун ғурурдир. Қирол Абдулазиз давридан бошлаб, то бугунгача дунё мусулмонлари Ҳаж ибодатини қулай шароитларда, мукаммал адо этишлари учун барча куч ғайратимизни сарфлаяпмиз.
Аллоҳдан амалларингизни қабул бўлишини, эсон-омон ўз юртингизга етиб олишингизни сўрайман.
Шунингдек, тадбирда Ҳаж ва Умра вазири доктор Муҳаммад Солиҳ бин Таҳер Бинтин сўзга чиқиб, зиёратчилар ва бутун дунё мусулмонларини Қурбон ҳайити билан табриклади.
У ўз нутқида дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатидан келган, тили, ирқи, ранги ҳар хил бўлган 170 дан ортиқ миллат ва элат вакилларидан иборат 3 миллионга яқин инсон Арафотда ҳозир бўлганини, уларнинг учдан бир қисми 70 ёшдан ошган қариялар эканини айтиб ўтди.
Тадбирда шаҳзода Муҳаммад бин Салмон назорати остида ҳожиларнинг ҳаж амалларини бажариш ва хавфсизлигини таъминлаш масаласи Қиролликнинг доимий эътиборида экани таъкидланди.

Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати