Дунё янгиликлари

Юзлаб муҳожир денгизда сузиб юрибди, Европа уларни қабул қилмаяпти

Чоп этилди Avgust 14, 2019 Юзлаб муҳожир денгизда сузиб юрибди, Европа уларни қабул қилмаяптиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича бошқармаси Европа давлатларини яқинда Ўрта ер денгизида қутқариб олинган 507 муҳожирнинг қуруқликка чиқишига рухсат беришга чақирди. Бу муҳожирларнинг аксари Ливиядаги уруш ва зўравонликлардан қочган.

Ўрта ер денгизида икки қутқарув кемасида 10 кундан бери сузиб юрган муҳожирлар гуманитар ёрдам ва халқаро ҳимояга муҳтож. Кемалар Италия соҳилларига яқин жойда турибди. Яқинда Италия ҳукумати денгиздаги муҳожирларга ёрдам берганлик учун жарима жорий этди ва муҳожирларни олиб келган нодавлат ташкилотлар кемаларининг Италия портларига киришини тақиқлади.

БМТ маълумотига қараганда, жорий йил бошидан бери Ўрта ер денгизида 600 қочқин ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.