
Хом гапга пишиқ жавоб: Одамларнинг айбин кўргунча…
Шайх Саъдий ёзмишки:
– Болалигимда жуда ибодатга берилиб кетиб, кечалари тинмай намоз-ниёз билан машғул бўлганим ёдимда. Бир кеча отам ҳузурида ўтириб Қуръонни бағримга босиб, тиловат қилиш билан машғул бўлдим. Атрофимизда бир неча одам ухлаб ётарди. Шунда мен отамга дедим:
– Булардан бирортаси лоақал икки ракаат намоз ўқигали бошини кўтармайди-я, шу қадар ғафлат уйқусига ботибдиларки, ухлагандан кўра кўпроқ ўлганга ўхшайдилар!
Отам деди:
– Эй ўғлим, сен ҳам одамларни маломат қилгандан кўра ухлаб қўя қолсанг яхшироқ бўларди.