Дунё янгиликлари

Microsoft компанияси фойдаланувчилар суҳбатини тинглашини тан олди

Чоп этилди Avgust 15, 2019 Microsoft компанияси фойдаланувчилар суҳбатини тинглашини тан олдиda fikr bildirishni o'chirish

Microsoft компанияси ўз ходимлари фойдаланувчиларнинг қайдларини эшита олиши мумкинлигини тан олди, деб хабар беради «РИА Новости».

Vice портали Microsoft’нинг махфийлик сиёсатининг янгиланганига эътибор қаратиб, компания Microsoft Cortana овозли ёрдамчиси ёки Skype Translator дастури ёрдамида олинган маълумотларни таҳлил қила олиши мумкинлигини аниқлаган.

«Шахсий маълумотлар нафақат автоматлаштирилган равишда, балки инсон омили ёрдамида ҳам қайта ишланади», — дейилади компания сиёсатида.

Аввалроқ, Vice портал Microsoft фойдаланувчиларнинг шахсий диалогларини эшитиш учун одамлар ёллаганини маълум қилганди.

Компаниядагилар ушбу хабаарни қисман тасдиқлаган.

«Биз одамлар контентни ўрганиш билан шуғулланишини аниқлаштиришга қарор қилдик», — дейилади компания изоҳида. Компаниядагилар бу каби ўзаро муносабатлар фойдаланувчилар билан алоқани «янада ойдинлаштириш»га олиб келишига умид билдирмоқда.