Мақолалар

Шайтоннинг маҳшардаги нутқи

Чоп этилди Avgust 15, 2019 Шайтоннинг маҳшардаги нутқиda fikr bildirishni o'chirish

 

Унутма! Маҳшарда сафлар маълум бўлиб, Китобга амал қилмаганлар амал қилганлардан айрилган вақтда Шайтон учун оловдан бир курси қурилади.

Иш битиб бўлганда Шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса, сизга ваъда бердиму, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақатгина сиз каби одамлар воситаси билан ташвиқот қилдим. Менинг йўлимга юрадиган ва бошқаларни ўз ортидан эргаштира оладиганлардан фойдаландим. Шунчаки даъват қилсам, ўзингиз ижобат қилдингиз. На далилим бор эди ва на ҳужжатим. Бутун сармоям сизнинг шаҳватингиз эди. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг».

Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом Калдоний қабиласининг илоҳларига боқиб: “Булар ботмоқда, фақат бир ботмайдиган бор; Мен у ботмайдиганнинг қулиман!” деб айтганлари каби сиз ҳам айтишингиз мумкин эди. “Ваҳоланки ҳар ер Аллоҳнинг борлигига далолат қилар эди. Сиз хаёлий нарсани кўрдингиз, ҳақиқатдан эса юз ўгирдингиз, энди мени маломат қилманг!” дейди. Уруғдан дарахт, дарахтдан уруғ чиқарган; тухумдан товуқ, товуқдан тухум чиқарган; нутфадан инсон, инсондан нутфа чиқарган У зотдир. Оддий кўз билан қарасангиз эди, сиз ҳам кўрар эдингиз! Маҳшар куни: «Мен алдашликка, сиз эса алданмасликка буюрилган эдингиз, нима учун алдандингиз? Менинг вазифам ҳийла-найранг эди… Жаҳаннам йўлини зийнатлаб, гўзал кўрсатар эдим. Лекин ваъда қилганларимни қила олмаслигимга ёки қила олишимга доир бирор бир далилим йўқ эди. Нима учун менга ижобат қилдингиз?!» дейди Шайтон алайҳи лаъна.

Доктор Иҳсан ШЕНОЖАК асаридан

Ҳушнудбек ҲАСАНОВ таржимаси