Мақолалар

«Сўралувчи бу ҳақда сўровчидан билимлироқ эмас»

Чоп этилди Avgust 16, 2019 «Сўралувчи бу ҳақда сўровчидан билимлироқ эмас»da fikr bildirishni o'chirish

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида ўтирган эдик. Бирдан қаршимизда кийимлари оппоқ, сочлари тим қора одам пайдо бўлди. Унда мусофирлик аломати кўринмас эди. Уни бирортамиз танимадик. У келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғриларига ўтирди. Икки тиззасини у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг икки тиззаларига тиради. Икки кафтини ўзининг сони устига қўйди ва: “Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ислом: “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” деб иқрор бўлишинг, намозни тўкис адо қилишинг, закот беришинг, Рамазон рўзасини тутишинг, агар йўлга қодир бўлсанг, Байтни ҳаж қилишинг”, дедилар. “Тўғри айтдинг”, деди у. Биз у ўзи савол бериб, ўзи тасдиқлаганидан ажабландик. “Менга имон ҳақида хабар бер”, деди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва қадарнинг яхшию ёмонига имон келтиришинг”, дедилар. “Тўғри айтдинг”, деб тасдиқлади ва: “Менга эҳсон ҳақида хабар бер”, деди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга худди уни кўриб турганингдек, сен Уни кўрмасанг ҳам, У сени кўриб турганидек ибодат қилишинг”, дедилар. “Менга қиёмат вақти ҳақида хабар бер”, деди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сўралувчи бу ҳақда сўровчидан билимлироқ эмас”, дедилар. “Унда у қиёмат яқинлигининг аломатлари ҳақида хабар бер”, деди. “Она ўз хожасини туғади ва ялангоёқ, кийимсиз чўпонлар уй қуришда мусобақалашаётганларини кўрасан”, дедилар. Сўнгра у туриб, чиқиб кетди. Бир оз ўтгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: “Эй Умар, бу савол сўровчи ким эканини биласанми?” дедилар. “Аллоҳ ва Расули билувчидир”, дедим. “Албатта, у Жаброилдир. Сизларга динингизни ўргатгани келди”, дедилар» (Имом Бухорий).

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” (1-жилд) китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 34000 сўм