Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилади

Чоп этилди Avgust 16, 2019 Ўзбекистонда сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратиладиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Ўзбекистонда сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида меҳмонхона, аэропорт, темир йўллари ва автовокзаллар ҳудудида интернет тезлиги сониясига 4 мегабайтдан кам бўлмаган Wi-Fi тармоғи ўрнатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан меҳмонхоналарни бутунжаҳон Интернет тармоғига кириш, жумладан, 4 мб/с’дан кам бўлмаган тезликдаги симсиз Wi-Fi билан таъминлашга доир талабларни киритиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ аэропортлар, темир йўллари ва автовокзаллар ҳудуди ҳам сониясига 4 мегабайтдан кам бўлмаган тезликдаги симсиз Wi-Fi билан таъминланади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати