Мақолалар

Ялқов туя чопқир бўлди

Чоп этилди Avgust 18, 2019 Ялқов туя чопқир бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Жобир (розияллоҳу анҳу)нинг туяси ялқов эди, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг дуоларидан сўнг туяларнинг олди бўлди.

Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан ғазотга чиқдик. Туям кучсиз ва мадорсизлигидан орқада қолиб кетди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менинг олдимга келиб: “Нима бўлди?” деб сўрадилар. “Туям ялқовлик қилиб орқада қолиб кетяпмиз”, дедим. Уни қозиғи билан бир урдилар ва: “Мин”, дедилар. Мен унга миндим. Қарасам, тезкорлигидан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг туяларидан қолиб кетмаяпман.

Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан ғазотда ўша мадорсиз туямни миниб қатнашганман».

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм