Мақолалар

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг пайғамбарликларига бўри гувоҳлик берди

Чоп этилди Avgust 19, 2019 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг пайғамбарликларига бўри гувоҳлик бердиda fikr bildirishni o'chirish

Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Бўри қўйларнинг олдига борди ва улардан бирини олиб қочди. Буни кўрган чўпон уни қувлади ва қўйини тортиб олди. Бўри олд оёқларини ерга тираганча думи устига ўтирди ва: “Аллоҳ менинг ризқим қилиб жўнатган нарсани олиб қўйишга Аллоҳдан қўрқмайсанми?” деди. Чўпон: “Во ажабо! Бўри инсондек гапирса-я?!” деди. Бўри: “Сенга бундан ҳам ажойиброқ нарса ҳақида айтайми? Ясрибда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонларга бўлиб ўтган ишларнинг хабарини бермоқда”, деди.

Чўпон қўйларини ҳайдаб Мадинага борди ва бир бурчакда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­ни кутиб ўтирди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келганларида бўлиб ўтган воқеани гапириб берди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларни тўплашни буюрдилар ва улар келгач, чўпонга қараб: “Бўлиб ўтган ҳодисани сўзлаб бер”, дедилар. Чўпон бўлган воқеани айтди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У тўғри сўзлади. Муҳаммаднинг жони Унинг измида бўлган Зотга қасам, йиртқичлар инсон билан, киши қамчисининг учи ёки оёқ кийимининг боғичи ила сўзлашмагунича қиёмат қойим бўлмайди”, дедилар»[1].

[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Байҳақий ривояти.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм