Мақолалар

Қайнотанинг насиҳати

Чоп этилди Avgust 19, 2019 Қайнотанинг насиҳатиda fikr bildirishni o'chirish

Тонг пайти кўча бўйлаб борарканман:

Ҳой, болам – деган овозни эшитиб орқамга қарадим ва ҳорғин бир отахонга кўзим тушди. Салом-аликдан сўнг:

– Шу номерга телефон қилиб беролмайсанми? – деди.

– Майли, – деб айтган номерини тердим, сўнг у кишининг хоҳишига кўра овозини баландлатиб бердим. Отахон мендан унча узоқлашмай гаплаша бошлади:

– Беғам, ўғлим, яхшимисан? Қайнотангман. Сенга бировнинг телефонидан чиқяпман.  Кеча қизимни туғруқхонага олиб келгандик. Саҳар вақти кўзи ёриди. Бехабар қолма, – дедим.

– Бугун ишларим кўп. Вақтим бўлганда бораман. Қизингиз нима туғди? – деган дағал овоз эшитилди у томондан.

– Куёв, хотининг қиз туғди. Сен ҳам ота бўлдинг. Йиллар ўтиб, қизинг униб-ўсиб катта бўлади. Худо хоҳласа, уни яхши тўйлар қилиб турмушга берасан. Вақти соати етгач, бугун мен қизим учун елиб-югурган кунлар сенинг ҳам бошингга тушади, – деди.

– Хўп, отажон. Ҳозир етиб бораман, – деган майин овоз эшитилди телефондан…

 

Руҳиддин АКБАРОВ

Қарши туманидаги “Акбар халифа”  жоме масжиди имом-хатиби

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 15-сонидан