Мақолалар

Ақлдан озган боланинг тузалиши, туянинг сўзлаши ва икки дарахтнинг бирикиши

Чоп этилди Avgust 20, 2019 Ақлдан озган боланинг тузалиши, туянинг сўзлаши ва икки дарахтнинг бирикишиda fikr bildirishni o'chirish

Яъло ибн Мурра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)да мен кўрган уч нарсани мендан олдин ҳеч ким кўрмаган. У зот билан Макка йўлида борардик. Йўлда бизларга жинни башара, ақлдан озган ўғлини етаклаган бир аёл учради. Мен олдин у сингари телбани ҳеч учратмагандим.

Аёл: “Ё Расулуллоҳ! Кўриб турганингиздек ўғлимнинг аҳволи шундай”, деди.

– Агар истасанг, унинг ҳақига дуо қиламан, – дедилар ва дуо қилдилар. Сўнг у ердан кетдилар ва яйловга ҳайдаб юборилган қаровсиз, бақириб юрган туянинг ёнидан ўтдилар.

– Менга бу туянинг эгасини келтиринглар, – дедилар. Эгасини топиб келишди. Унга:

– Бу туя: “Уларга бола бериб турганимда мендан фойдаланишди, мана, энди қариб, боладан қолганимда мени сўйишмоқчи”, демоқда, – дедилар.

У ердан кетдик ва алоҳида-алоҳида бўлиб ўсган иккита дарахт олдидан ўтдик. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: “Дарахтлар олдига бор ва мен учун бирикмоқларини амр қил”, дедилар. Улар бирикишди ва Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳожатларини ушатдилар.

Сўнг биз қайтаётганимизда бояги бола ёнидан ўтдик. У болалар билан ўйнарди. Онаси севинганидан бизларга иккита қўй ҳадя қилди ва: “Болам буткул соғайиб кетди”, деди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Менинг Аллоҳнинг элчиси эканимни барча нарса билади, фақат кофирлар, инсон ва жиндан бўлган фосиқларгина билмайди”, дедилар»[1].

 

[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Байҳақий ривояти 6/22–23. Имом Ибн Можа ривояти 339. Имом Доримий ривояти ва Имом Ҳоким ривояти 2/618.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм