Янгиликлар

Озод юрт – обод юрт бўлади

Чоп этилди Avgust 17, 2019 Озод юрт – обод юрт бўладиda fikr bildirishni o'chirish

Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги байрами олдидан 17-18 август кунлари юртимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Республикамизнинг қишлоғу шаҳарларида уюшқоқлик билан ўтказилаётган хайрли тадбирда  Ўзбекистон мусулмонлари идораснинг “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Нашриёт ходимлари бино ичкарисини ва ҳудудини тозаладилар. Зеро, дини мубийнимиз таълимотида покликнинг имонга дахлдор экани айтилганидек, покиза жойда ишлаган кишининг баҳри-дили очилади, иши ҳам унумли бўлади.

Қолаверса, нашриёт ҳудуди муборак қадамжо – Қаффол Шоший ҳазратларининг мақбарасига туташ ердадир. Шу боисдан олис-яқиндан Қаффол Шоший ҳазратларининг зиёратига келган зиёратчилар, албатта, нашриёт ҳудудига ҳам бир қур назар ташлайди ва бу ерда очилиб ётган турфа гулларни, чиройли шакл берилган дарахтларни, ям-яшил майсазорни кўриб кўзи қувонади.