Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонликлар Мустақиллик куни муносабати билан неча кун дам олади?

Чоп этилди Avgust 17, 2019 Ўзбекистонликлар Мустақиллик куни муносабати билан неча кун дам олади?da fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон аҳолиси Мустақиллик куни муносабати билан кетма-кет бир неча кун дам олиши кутилмоқда. Бу «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида кўзда тутилган.

Унга кўра, 2 сентябрь — душанба қўшимча дам олиш куни деб белгиланган, 7 сентябрь — шанба эса 3 сентябрь – сешанбага кўчирилган.

Яъни ҳафтасига беш кун ишлайдиган фуқаролар 31 августдан 3 сентябрга қадар 4 кун, олти кун ишлайдиганлар эса 1 сентябрдан 3 сентябргача 3 кун дам олади.