Ўзбекистон янгиликлари

Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари шартнома асосида пулли хизмат кўрсатади

Чоп этилди Avgust 19, 2019 Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари шартнома асосида пулли хизмат кўрсатадиda fikr bildirishni o'chirish

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар беради «Ҳуқуқий ахборот».

Эндиликда, шартнома асосида туристларни кузатиб бориш ҳамда туризм намойиши объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тегишли Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига мурожаат қилинади.

Хизмат кўрсатиш тарифлари Ички ишлар вазирлиги томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.